😋Биз билан фойдали, тўйимли ва мазали нонушта тайёрланг!


Бизга керак бўлади:

2 та тухум
2 ош қошиқ "Мистраль" овсянка (сули ёрмаси)
Рангли булғор қалампирлар
Исмалоқ
Қовуриш учун сариёғ
Таъбга кўра туз ва қора мурч

1. Товани қиздириб, оз миқдорда сариёғ солинг.
2. Рангли булғор қалампирларни майда майда квадрат қилиб тўрғаб олиб, озроқ қовуриб олинг.
3. Исмалоқни қўшиб, масаллиқларни яна бир айлантириб олинг ва овсянка ҳамда тухум аралашмасини тайёрланг.
4. Аралашмани қуйиб, қопқоқ ёпиб, 5 дақиқа пишириб олинг.
5. Овсянкали қуймоқни ағдариб, иккинчи томонини ҳам қизартириб олинг.

Мана, мазали нонушта ҳам тайёр!

Видео рецепт учун ёзувни босинг.