Карта орқали тўлаш янгиланди!

Ассалому алайкум,

Дастуримиз тўлов тизимида бироз ўзгартиришлар киритдик. Фойдаланувчиларимиз ҳавфсизлигини таъминлаш мақсадида эндиликда ҳар бир тўлов учун рўйхатдан ўтган телефон номерга СМС тарзда код юборилади ва шу кодни тасдиқлабгина тўлов қилса бўлади. Мисол тариқасида видео қўлланма қилдик ва шу видеони кўришни тавсия этамиз. 

Ҳозирда ушбу тарздаги пластик карта орқали тўлаш услуби Андроид телефонлари учун (Samsung, LG, Sony ва ҳакозо) ишга тушган, тез кунларда iOS телефонлари учун ҳам ишга туширамиз. 

Бироз вақт карта орқали тўлов яхши ишламаганлиги учун узр сўраб қоламиз. 


BOZORAKA жамоаси